Бўстонлиқда дам олишга борган 4 киши адашиб қолди
Жамият
−
14 Апрель 2023
7249Кеча, 13 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига дам олиш учун бориб, адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 19:50 да Тошкент вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги тоғ ёнбағирларида дам олиш учун борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.
Қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида фуқаролар туманнинг “Бурчмулло” маҳалласи ҳудудидаги тоғларнинг юқори қисмида экани аниқланган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган 4 нафар фуқаро соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 март куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликда кучли ёмғир оқибатида қолиб кетган 47 киши қутқарилиб, уларнинг автомобиллари олиб чиқилган эди.