Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдиргач, вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятидаги хусусий клиникада бурун суягини операция қилдиришга борган 32 ёшли прокуратура ходими вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZга марҳумнинг турмуш ўртоғи маълум қилди.

Унинг билдиришича, эркак Фарғонадаги хусусий клиникалардан бирига бурун суягини операция қилдириш учун ўз оёғи билан кирган, бироқ қайтиб чиқмаган.

“Наҳотки соғлом одам доктор хатоси билан ҳаётдан кетиши мумкин? 3 фарзандим отасиз қолди”, дейди эркакнинг турмуш ўртоғи ўз мурожаатида.

QALAMPIR.UZ воқеага аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Маълумот учун, марҳум М.М. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тезкор бўлими тезкор вакили лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этган эди. У бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган вақтида боши ва бурнидан жароҳат олган. Шу сабаб у бурнини операция қилдириш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган "Star med center" хусусий клиникасига мурожаат қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Фарғона бурун операцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг