Бухорогача етиб келган бўроннинг Туркманистондаги оқибатлари (видео)

Олам

Жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистоннинг бир нечта вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғди. Ушбу ёмғир аралаш кучли шамолдан энг кўп Лабоп вилояти зарар кўрди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистан” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бўрон ёпирилган кун 40 м/сек тезликдаги шамол симёғочларни ва дарахларни йиқитиб, кўплаб уйларнинг томини кўчириб юборган. Марв вилоятида секундига 22 метр тезлидкаги шамол кузатилган. 

Айрим ҳудудларда электр таъминоти узилиб қолган. Давлат матбуоти бўлган воқеалар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистондаги бўрон Ўзбекистон ҳудудига ҳам ўтди. Хусусан, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол кузатилди. Бўрондан кейин тўрт вилоятда 140 мингга яқин хонадон газ таъминотидан узилиб қолди. Шунингдек, 31 киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлди.

Бухоро вилояти табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятнинг Олот ва Қоракўл туманларини вертолётда айланиб, етказилган талафот билан шахсан танишиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон табиий офат

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг