Бухородаги уйлардан бирига ўт кетди. 3 киши қутқарилди
Жамият
−
15 июл 1222 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро қутқарилиб, яна 7 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 июль куни соат 03:38 да “112” ягона диспетчерлик хизматига Когон шаҳри “Темирйўлчилар” МФЙ, Турон кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ қутқарув бўлинмалари ёнғинни соат 03:46 да ўраб олган ва 04:40 да уни тўлиқ бартараф этган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин содир бўлган хонадондан 3 нафар фуқаро олиб чиқилган. Шунингдек, ёнғиннинг қўшни уйларга тарқалиш хавфи сабаб 7 нафар фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг қарийб 50 квадрат метр майдонидаги пол қисми, деворлар ҳамда айрим жиҳозлар зарар кўрган. Шу билан бирга, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида қарийб 650 квадрат метр ҳудуд ва қўшни уй-жойлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Қўқон патири” патентланди
15 июл