Бухородаги мактабга яроқсиз гўшт берилгани ростми?

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 27-махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларига яроқсиз гўшт маҳсулотларидан овқат тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат 2022 йилда содир бўлган ва тармоқларда қайта сиздирилган. Ўша пайтда мактаб-интернатида бу борада махсус комиссия ташкил этилган. Гўшт маҳсулотлари мазкур комиссия  томонидан истеъмолга яроқлилиги ҳамда сифати тўғрисидаги махсус ветеринария шохобчаси маълумотномасига асосланиб қабул қилингани текширилган.

Шунингдек, гўшт етказиб берувчи тадбиркор томонидан келтирилган гўшт маҳсулоти кесиб кўрилганида, бир қисмида қизғиш жойи борлиги аниқланган ва шу заҳоти қайтарилиб, яроқли маҳсулотга алмаштирилган.

“Айни пайтда тарбияланувчиларни санитария талаблари асосида сифатли овқатланишини таъминлаш мактаб-интернати раҳбарлари ва тиббиёт ходимлари томонидан янада қатъий назоратга олинган”, дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

яроқсиз гўшт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг