Тошкентга яроқсиз гўшт киритмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрига 600 килограмдан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Ф.Э. бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Б.Х. жами 500 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.М. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинасида фуқаро Н.Р. жами 165 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қашқадарёда юк машинасида 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни ички бозорга ўтказгани олиб кетаётганлар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент яроқсиз гўшт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг