Бухорода аёл жазманини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 35 ёшли турмуш қурмаган аёл ўзи яшаб келган уйда оиласи билан ажрашган 44 ёшли эркак билан учрашиб келган. 

Аёл навбатдаги учрашувда спиртли ичимлик таъсирида эркак билан жанжаллашиб қолган. Шу пайт у жазманининг сонига ошхона пичоғи билан бир марта зарба берган. Бу ҳақда “Zamon” дастурида маълум қилинди.

Натижада эркак туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

1279

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг