Бухорода 5 яшар боғча боласини урган эркакка иш очилди

3-саҳифа

image

 

Аввалроқ Бухоро вилоятидаги боғчалардан бирида боғча тарбияланувчисининг отаси ўғли билан уришган болани ургани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда 5 яшар болани урган эркакка нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида жорий йилнинг 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган A.Ю. бошқа бола A.С. билан уришган, шу сабабли A.С.нинг отаси X.Ф. боланинг юзига уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган. Суд тиббий экспертиза натижаларига кўра, болага енгил даражадаги тан жароҳати етказилган.

Ҳолат юзасидан X.Ф.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам калтаклаганди. Шунингдек, Сирдарёда болага оёғини уқалатган боғча опа ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Суд Бухоро вилояти боғча боласи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг