Бухорода 4,4 магнитудали зилзила бўлди

Жамият

image

Бугун, 2 август куни 4,4 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:39 да содир бўлган. Эпицентр: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани. Зилзила координаталари: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Навбаҳор туманида 2-3 балл, 28 км;
  • Ғиждувон туманида 2 балл, 35 км;
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 39 км;
  • Кармана туманида 2 балл, 44 км.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made