Тожикистондаги зилзила Сурхондарёда сезилди
Жамият
−
08 Июль 2024
4947Бугун, 8 июль куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, ер силкиниши Тошкент вақти билан 18:04 да Тожикистонда содир бўлган.
Зилзила координаталари: 37,83 градус шимолий кенглик; 68,14 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 393 км жанубий-ғарбда.
Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2-3 балл, 28 км.
Узун туманида 2 балл, 37 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 53 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта туманларида сезилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь