Бухорода 4,4 магнитудали зилзила бўлди
Жамият
−
02 Август 2024
6377Бугун, 2 август куни 4,4 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:39 да содир бўлган. Эпицентр: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани. Зилзила координаталари: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Навбаҳор туманида 2-3 балл, 28 км;
- Ғиждувон туманида 2 балл, 35 км;
- Навоий шаҳрида 2 балл, 39 км;
- Кармана туманида 2 балл, 44 км.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь