Бухорода 10 нафар эркак билан жинсий алоқа қилган таносил касали бор аёлга жиноий иш очилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 26 ёшли аёл 10 нафар эркакка атайлаб таносил касаллигини юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Қоракўл туманида яшовчи 1995 йилда туғилган аёл тергов-венерология клиникасида шу йилнинг 20 майидан бери жинсий касаллик юқтирувчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Унда таносил касаллиги аниқланган. Касаллик мавжудлигини билиб туриб, қасддан жинсий алоқа қилиш ҳолатлари учун жавобгарликка тортилиш тўғрисида ёзма огоҳлантирилган.

Шунга қарамай, жорий йилнинг 25 майидан 6 июнигача, у ўз касаллигини била туриб, 10 дан ортиқ 25 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркак билан турли жойларда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жинсий алоқа

Баҳолаганлар

2311

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг