Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 8375 1 дақиқа
Бухоро вилоятида Пешку тумани ҳокимининг ёрдамчиси 6 минг доллар пул олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси маҳалла фуқаролар йиғинидаги хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг доллар талаб қилган. Пешку туманида яшовчи тадбиркор ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йилнинг 10 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилган.
Шундан сўнг ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан ушбу пулларни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси 3 миллион 800 минг сўм пора билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси