Андижонда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси 3 млн 800 минг сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, судья ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёлнинг номидан Андижон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 доллар талаб қилган.

Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 долларни олган.

Андижон шаҳрида ўтказилан тезкор тадбирда у қолган 3 млн 800 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда судья катта ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида прокурор 1300 доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Андижон пора бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг