Сурхондарёда прокурор пора билан ушланди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 13586 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида прокурор 1300 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Ахборот 24” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими юритувидаги 1999 йилда туғилган фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, лекин жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман Ички ишлар бошқармасига кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 миллион сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказиб олган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Тергов бўлими катта терговчиси 5 минг доллар пора билан қўлга тушган эди. У ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Live
Барчаси