Бугунги Ўзбекистон МТЖ Россияни мағлуб эта олади – Файзуллаев

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА клуби вингери Аббос Файзуллаевнинг фикрича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоасини мағлуб эта олади. Бу ҳақда “Sport24.ru” нашри хабар берди.

“Россия терма жамоаси ҳам кучли таркибга эга. Мен ўзим терма жамоанинг бир нечта ўйинларини кузатдим. “Монако”да тўп тепувчи Головин каби футболчиси бор. Россия агар халқаро майдонга қайтарилса, кучли ўйин намойиш эта олади. Аммо агар Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўйин ташкил этилса, Ўзбекистон ғалаба қозонади”, дейди Файзуллаев.

Маълумот ўрнида, Файзуллаев жорий мавсум ЦСКА сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. Миллий терма жамоада эса 2023 йилдан бери тўп тепиб келмоқда ва 23 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЦСКА Аббос Файзуллаев Россия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг