Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичига қуръа ташланади
Спорт
−
31 Январь
3823Бугун, 31 январь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) ва Европа лигасининг (ЕЛ) плей-офф баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ҳар икки мусобақанинг 16 тадан жамоаси плей-оффдаги рақибларини билиб олади. Плей-офф баҳсларида ғолиб бўлган жамоалар гуруҳ босқичининг юқори саккизлигини банд этган клублар сафига қўшилади ва мусобақа шу тариқа давом этади.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган Англиянинг “Манчестер Сити” клубига қайси жамоа рақиб бўлишини интиқлик билан кутмоқда. Шаҳарликларга плей-оффда Мадриднинг “Реал” ёки Мюнхеннинг “Бавария” клуби рақиб бўлади.
Маълумот учун, ЕЧЛ қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 16:00 да, ЕЛга қуръа ташлаш жараёни эса 17:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга келди.
25 Февраль
Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди.
25 Февраль