Бугун Ўзбекистоннинг уч жамоаси ОЧЛдаги юришини бошлайди
Спорт
−
18 Сентябрь 2023
7266Бугун, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Қаршининг “Насаф”, Олмалиқнинг ОКМК ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари дастлабки турда майдонга тушади.
“Насаф” сафарда Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 21:00 да старт олади. “Навбаҳор” эса Саудияда Неймар бошчилигидаги “Ал-Ҳилол”га қарши саф тортади. Ўйин 23:00 да бошланади. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК Жидда шаҳрида Бензема ва Канте каби номдор футболчиларга эга “Ал-Иттиҳод” билан ҳисоб-китоб қилади.
Ўзбекистон клубларидан фақатгина Тошкентнинг “Пахтакор” клуби дастлабки турни ўз уйида бошлайди. “Шерлар” 19 сентябрь куни БААнинг “Ал-Айн” жамоаси билан куч синашади. 19:00 да бошланадиган ўйин “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси