Бугун ўзбекистонлик икки боксчи “Чемпионлар оқшоми”да рингга кўтарилади

Спорт

image

Бугун, 26 август куни Россиянинг Москва вилояти Серпухов шаҳрида IBA'нинг Champions' Night “Чемпионлар оқшоми” турнири ўтказилади. Ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари – Одилжон Аслонов ва Музаффар Расулов ҳам рингга кўтарилади. Кеча боксчилар тарозидан ўтиб, белгиланган вазн меъёрини муваффақиятли бажарди.

Турнирнинг марказий жангида кубалик Хулио Ла Круз россиялик Муслим Ҳожимуҳаммедов билан тўқнаш келади.

“Чемпионлар оқшоми” жуфтликлари қуйида келтирилган:

  • 67 килограмм: Егор Назаров (Россия) – Шоҳрух Жиянов (Тожикистон);
  • 70 килограмм: Станислав Васильев (Россия) – Музаффар Расулов (Ўзбекистон);
  • 63,5 килограмм: Павел Фёдоров (Сербия) – Жеймс Черейжи (Руминия);
  • 80 килограмм: Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Шадир Муса Бвоги (Уганда);
  • 63,5 килограмм: Баҳодир Усмонов (Тожикистон) – Луис Аркон (Венесуэла);
  • +92 килограмм: Марк Петровский (Россия) – Хулио Кастильо (Эквадор);
  • 63,5 килограмм: Всеволод Шумков (Россия) – Лазаро Альварес (Куба);
  • 67 килограмм: Харитон Агрба (Россия) – Ксолисани Ндонгени (ЖАР);
  • 92 килограмм: Муслим Ҳожимуҳаммедов (Россия) — Хулио ла Крус (Куба).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида IBA Champions' Night (Чемпионлар оқшоми) турнири бўлиб ўтган эди. Унда 3 нафар ўзбекистонлик боксчи, Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар иштирок этиб, уларнинг ҳар уччаласи ҳам рақибларидан устун келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Одилжон Аслонов IBA Музаффар Расулов Champions' Night

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made