Бугун Ўзбекистон жамоаси Бенземага қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 27 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасида Ўзбекистоннинг ОКМК жамоаси ўз уйида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасини қабул қилади.

“C” гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсда Саудия клубининг бир қатор юлдуз футболчилари, жумладан “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Кеча, 26 ноябрь куни Саудия клуби Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида ўйинолди машғулот ўтказди. Жамоа машғулотларида машҳур футбол юлдузлари Карим Бензема, Фабинё ва бошқа бир қатор таниқли футболчилар кўриниш берди.

Маълумот учун, ОКМК-“Ал-Иттиҳод” баҳси соат 21:00 да старт олади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема ОКМК Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made