Бугун Тошкентда 116 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 24 июнь куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тузалганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 59 ёшда, энг кичиги эса 20 ёшда. Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 72 нафар ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 15 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг