Тошкентда 87 киши соғайди
Жамият
−
24 Июнь 2020
3674Ўзбекистонда коронавирусни енгиб ўтиб, соғайганлар 87 нафарга ортиб, 4675 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун, 24 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 72 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 15 нафар, жами 87 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Пойтахтда тузалганларнинг 63 нафари эркак, 24 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 79 ёшда, энг кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2557 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда 115 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4675 нафарни ташкил этмоқда.
Мамлакатда коронавирусга чалинганлар эса 6847 нафарга етди.
LiveБарчаси