Бугун коронавирусга чалинганлар сони 207 нафарга кўпайди
Жамият
−
20 Июнь 2020
15956Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистонда 207 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 179 нафари Карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Кун давомида 17 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6153 нафар бемордан 4290 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда мамлакатнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 37 812 нафар, стационар карантинда эса 23 015 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси