Бугун коронавирус бўйича яна бир рекорд янгиланди

Жамият

image

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистонда 318 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу эпидемия бошлангандан бери кунлик ўсиш рекорди ҳисобланади.

Беморларнинг 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Кун давомида тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи бўйича кунлик рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг