Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича кунлик рекорд янгиланди
Жамият
−
03 Июль 2020
19525Бугун, 3 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 217 нафар бемор соғайиб, кунлик рекорд янгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 41 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида яна 18 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 5 нафар, жами 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Аввалроқ, Тошкент ва Наманганда 127 нафар бемор соғайганди. Умумий ҳисобда бугун 217 нафар инсон коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бундан олдинги рекорд кўрсаткич 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, 202 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.
Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 212 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19 дан соғайганлар сони 3837 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6251 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь