Тошкент ва Наманганда 127 киши соғайди
Жамият
−
03 Июль 2020
7277Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида жами 127 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Шу соатларда пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 4 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 101 нафар, Наманганда 5 нафар, жами 127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3747 нафар бемор соғайди.
Наманган вилоятида эса COVID-19 дан тузалганлар сони 286 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6161 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси