Бугун “Ҳумо Арена”да навбатдаги ўйин

Спорт

image

Ўзбек хоккей мухлислари бугун, соат 19:30да пойтахтдаги "Ҳумо Арена"да Олий хоккей лигасининг (ВХЛ) иккинчи тури доирасида Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Қозоннинг "Барс" жамоасига қарши музга чиқишига гувоҳ бўлади. 

Маълумот ўрнида: “Ҳумо” хоккей клуби 2018 йилда ташкил топган ва бир неча ойдан кейин "Бинокор", "Семурғ" ва "ХК Тошкент" билан биргаликда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишни бошлаган. Ўшанда "Ҳумо қушлари"(Клубни Ўзбекистонда шундай аташади) мунтазам мавсумда ғалаба қозонган, аммо плей-оффда бўлажак чемпион "Семурғ"га ютқазган.

Ўзбекистон клублари 2019/20 йилги мавсумда ВХЛга қўшилиши керак эди. Бу борада "Ҳумо" клуби танлаб олинди.

"Ҳумо" ВХЛ доирасидаги илк ўйинда "Рязань"ни йирик - 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей клуби

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made