Хоккей бўйича Олимпиада чемпиони аниқланди
Спорт
−
11:41 851 1 дақиқа
Кеча, 19 февраль куни Миланда хоккей бўйича аёллар ўртасидаги Олимпиада финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда АҚШ аёллар терма жамоаси финалда Канада жамоасини мағлуб этиб, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи учрашув Милан шаҳрида бўлиб ўтди. Ўйин қўшимча вақтда 2:1 ҳисобида америкаликлар фойдасига якунланди. Канада сафида 21-дақиқада Кристин О’Нилл ҳисобни очди. АҚШ жамоаси таркибида эса Ҳилари Найт 58-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Меган Келлер эса 65-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, америкаликлар тарихда учинчи бор Олимпия чемпионига айланишди ва 2018 йилдан бери илк марта олтин медални қўлга киритди.
Канада аёллар терма жамоаси беш карра Олимпия чемпиони ҳисобланади. Бу сафар эса канадаликлар ўз тарихида учинчи марта Олимпиада кумуш медалига сазовор бўлишди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Швейцария жамоаси қўшимча вақтда Швецияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Швейцария аёллар жамоаси тарихдаги иккинчи Олимпия медалини қўлга киритди. Уларнинг илк Олимпиада медали 2014 йилги Сочи ўйинларида қўлга киритилган.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль