Бу йил “эски” абитуриентлардан пул олинадими?

Жамият

image

Жорий йилда ҳам ўрта махсус таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тўлов ундириш давом этади. Бу ҳақда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилинди.

Ўтган йилдан бошлаб аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ярим «минималка» миқдорида (101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Жорий йилда ҳам бу амалиёт давом этади. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан 70 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.

Жорий йилда бу тўлов 111,5 минг сўм бўлади. Тахминан 700 минг атрофида мактабни олдинги йилларда битирган абитуриентлар ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.

Аввалроқ, Имтиҳонлар 20 июлдан бошланиши ва улар 3 сменада бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, бу йилги ОТМга кириш имтиҳонларида 2 та фандан тест топширилиши режалаштирилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ абитуриент тўлов Имтиҳон

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг