“Бу элчининг шахсий фикри, Хитойники эмас”. Хитойнинг элчихонаси Лу Шайнинг сўзларини ортиқча талқин қилмасликка чақирди
Олам
−
24 Апрель 2023
10814Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шайнинг француз телевидениеси орқали айтган сўзлари унинг шахсий фикри бўлиб, сиёсий баёнот эмас. Бу ҳақда Хитойнинг Франциядаги элчихонаси бугун, 24 апрель куни эълон қилган баёнотда айтилади.
“Элчи Лу Шайнинг Украина масаласи бўйича сўзлари сиёсий баёнот эмас, балки теледебат пайтидаги шахсий қарашларнинг ифодаси эди. Улар ортиқча талқин қилинмаслиги керак. Хитойнинг тегишли масалалар бўйича позицияси ўзгармади. Украина масаласи бўйича ХХР позицияси доимий ва аниқ, Хитой Украина инқирозининг сиёсий ечимига ҳисса қўшиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, дейилади элчихона баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай Қримнинг мақоми ҳақида фикр билдирар экан, у аслида Россияники эканини айтганди. Шунингдек, элчи “собиқ СССР мамлакатлари халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳақиқий мақомга эга эмас, чунки уларнинг суверен давлат сифатидаги мақомини белгиловчи халқаро шартнома йўқ”, деб таъкидлаган. Шундан сўнг, Литва, Латвия ва Эстония Хитойнинг ўз мамлакатларидаги дипломатик вакилларини бу бўйича тушунтириш бериш учун Ташқи ишлар вазирлигига чақиришга қарор қилди. Бундай шов-шувлврдан сўнг Хитой Ташқи ишлар вазирлигида брифинг ўтказилиб, Хитойнинг Қрим бўйича позицияси ўзгармагани ва у барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15