Хитой элчиси дипломатик можаро бошлади
Олам
−
24 Апрель 2023
23343Хитой Халқ Республикасининг Франциядаги элчиси Лу Шай кеча, 23 апрель куни бўлиб ўтган телемулоқот чоғида Қримни Украинанинг ери деб тан олишдан бош тортди. Бундан ташқари, у постсовет давлатлари, жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам суверенитетини кучли ҳуқуқий асосга эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда LCI телеканали хабар берди.
"Ушбу собиқ СССР давлатлари халқаро ҳуқуқда ҳақиқий мақомга эга эмас, чунки уларнинг суверен мақомини амалга ошириш бўйича халқаро шартнома йўқ", деган Хитой элчиси.
Франция, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия, Литва, Эстония) элчининг бу гапларини кескин танқид қилиб, ўз норозилигини билдирган.
Хусусан, Франция Хитойни Лу Шайнинг изоҳларига аниқлик киритишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь