Бу душманлик – КХДР Байден сиёсатидан норози
Олам
−
03 Май 2021
5198Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятини Пхеньянга нисбатан душманлик сиёсатини олиб бораётганликда айблади. Бундай фикрни КХДР Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ масалалари бўйича директори Квон Чон Гун билдирган.
Унга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Пхеньян ядро дастурини жиддий таҳдид сифатида таърифлаган ва бу билан "катта хатога йўл қўйган".
Квон Чон Гуннинг фикрига кўра, Байден бу фикри орқали душманлик сиёсатини давом эттириш ниятини намойиш этган.
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакили, шунингдек, АҚШ янада жиддий, бошқариб бўлмайдиган инқирозга учраши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Жо Байден КХДР ядро дастури глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солишини таъкидлаганди.
Март ойининг ўрталарида “Reuters” Америка Президенти маъмуриятидаги юқори мартабали манбасига таяниб, Қўшма Штатлар бир ойдан кўпроқ вақт давомида КХДР раҳбарияти билан боғлана олмаётганини хабар қилганди. Агентликнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар расмийлари Шимолий Корея билан унинг ядро дастури масаласини муҳокама қилмоқчилиги таъкидланганди.
LiveБарчаси