Британиянинг Мудофаа вазири янгиланди

Олам

image

Жон Хили Буюк Британиянинг янги Мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Даунинг-стритдаги 10-уй идораси баёнотида маълум қилинди.

Буюк Британияда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер мамлакатнинг янги Бош вазири лавозимига киришиши билан ҳукумат таркибини янгилади. Мудофаа вазирлиги раҳбари сифатида у Жон Хилини кўрди ва уни ушбу вазирликка бош этиб қўйди.

Жон Хили мамлакатнинг 1997-2007 йиллардаги ҳукумат раҳбари бўлган собиқ бош вазир Тони Блэр давридаёқ, яъни 1997 йилда Лейбористлардан депутатликка сайланган. У ўшанда Буюк Британиянинг Ироқ урушидаги иштирокини ёқлаб овоз берган.

2002-2005 йилларда Ғазначиликнинг иқтисодий масалалар бўйича котиби, 2005-2007 йилларда Ғазначиликда молия котиби, Гордон Браун кабинетида 2007-2009 йилларда маҳаллий бошқарув бўйича давлат вазири, 2009-2010 йилларда уй-жой қурилиши ва режалаштириш бўйича давлат вазири лавозимларида ишлаган. Сўнгги вақтларда ҳам у маҳаллий ҳукумат ва уй-жой масалалари бўйича вазир бўлган.

Мудофаа бўйича давлат котиби сифатида Хили 2022 йилда Россия босқинидан кейин Россия-Украина урушида Украинани қўллаб-қувватлашини бир неча бор таъкидлаган, Буюк Британиянинг Украинани қўллаб-қувватлашини маъқуллаган ва келгусида ҳар қандай Лейбористлар ҳукуматида ушбу ишларни давом эттириш мажбуриятини олган. 2024 йил май ойида Хили соядаги Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан биргаликда Киевга ташриф буюрди ва Президент девонининг раҳбари Андрей Ермак ҳамда Мудофаа вазири Рустам Умаров билан учрашувда:

“Кейинги Лейбористлар ҳукуматининг Украинага бўлган мажбуриятлари қаттиқ бўлади ва Европа хавфсизлиги бизнинг ташқи ва мудофаа соҳасидаги биринчи устувор вазифамиз бўлади”, деган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Ташқи ишлар вазирлигига аждодлари қул бўлган биринчи раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Лейбористлар Жон Хили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made