Британиянинг “AstraZeneca” вакцинаси 70 фоиз самарадорлик қайд этди
Олам
−
23 Ноябрь 2020
2898Британиянинг “AstraZeneca” фармацевтика компанияси томонидан Оксфорд мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцина клиник синовларининг ўртача самарадорлиги 70 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Препаратнинг клиник синовларида Бирлашган Қироллик ва Бразилиядан 20 минг кўнгиллилар жалб қилинган. Буюк Британия ҳукумати ушбу компаниядан 100 миллион дозадаги вакцинани олдиндан буюртма қилди. Бу 50 миллион аҳолини эмлаш учун етарли.
“AstraZeneca” компаниясининг берган маълумотларига кўра, Буюк Британия ва Бразилияда ўтказилган синов натижалари “AZD1222” вакцинаси COVID-19 нинг олдини олишда самарали эканлигидан далолат беради. Вакцинани қабул қилган кўнгиллилар орасида касалхонага ётиб қолиш ёки касалликнинг оғир шаклларини бошдан кечириш ҳолатлари кузатилмаган.
Шунингдек, аввалроқ бошқа ишлаб чиқувчилар ҳам ўз вакцина синовларининг ўртача таҳлилларини эълон қилганди. Хусусан, Американинг “Pfizer” компанияси ва Германиянинг “BioNTech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар самарадорлиги 95 фоизга, “Moderna” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар самарадолиги эса 94,5 фоизга баҳоланган. Россиянинг “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги эса, 92 фоизни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисмини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилаётгани хабар қилинганди.
Кейинчалик, Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинани сотиб олмоқчи бўлганларга ҳар бир доза 25-37 доллардан етказиб берилишини маълум қилди.
Шунингдек, Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа Туркия Ҳукумати мамлакат фуқароларини коронавирус инфекциясига қарши бепул эмлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь