Ўзбекистон 2021 йил июнигача аҳолисининг 60 фоизини коронавирусга қарши эмламоқчи
Жамият
−
17 Ноябрь 2020
97402021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисмини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов “COVID-19 пандемияси: замонавий илм-фанга чақириқ” мавзусидаги виртуал симпозиумда маълум қилган.
Ботиржон Қурбонов айни пайтда мамлакатда коронавирусга қарши эмлашни ташкиллаштириш бўйича қатор чоралар амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи фазада ЖССТнинг COVAX вакцинациялаш дастури бўйича 500 минг доза вакцина олиш режалаштириляпти.
“Биз COVID-19 га қарши вакцинани ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича халқаро COVAX механизмига қўшилдик. Дастлаб аҳолининг 10 фоизи учун COVAX`дан вакцина оламиз, кейин йилнинг иккинчи ярмида, июнгача яна 5 миллионта вакцина оламиз”, деган Ботиржон Қурбонов.
Бундан ташқари, вакциналарни сотиб олишни ташкиллаштирувчи хусусий структуралар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
“Ҳозир бутун дунёда ким биринчи навбатда рўйхатдан ўтказишини, иккинчи навбатда ким ўз вакциналарини сотишни бошлашини кутяпмиз. Олишимиз билан аҳолини эмлашни бошлаймиз”, деган маъсул раҳбар.
Шунингдек, Хитой вакцинаси билан ҳам эмлаш бошланиш арафасида экани таъкидланди. Унинг қўшимча қилишича, шу кунларда Ўзбекистонда коронавирусга қарши 5 мингта хитой вакцинасининг клиник синовлар бўйича учинчи босқичи бошланиш арафасида турибди.
LiveБарчаси