“Британиялик” коронавирус Осиёнинг яна икки мамлакатида аниқланди

Олам 9724
image

Илк бор Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури Иордания ва Жанубий Кореяда ҳам қайд этилди. икки мамлакат Ҳукуматлари янги штаммни биринчи юқтирган биринчи бемор пайдо бўлганини эълон қилган, уларнинг барчаси аввалроқ Британияда сафарда бўлиб қайтган.

Вируснинг янги тури бир оила аъзоларидан уч кишида тасдиқлан, деб хабар берди Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги. Улар ўтган ҳафта Буюк Британиядан қайтиб келган.

Иордания Соғлиқни сақлаш вазири Назир Обидатнинг “Petra” агентлигига маълум қилишича, мамлакатда коронавируснинг янги штамми бўйича иккита ҳолат аниқланган. 19 декабрь куни Британиядан келган эр ва хотин янги штамм билан касаллангани маълум бўлган.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 281
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×