Британияда банкнотларга Чарльз III нинг портрети туширилди (Фото)

Олам

image

Буюк Британия Қироли Чарльз III га совға сифатида унинг портрети туширилган банкнотлар тақдим қилинди. Бу ҳақда Англия банки хабар берди.

Билдирилишича, Қирол портрети туширилган банкноталар илк бор 5 июнда муомалага киритилади. Англия банки директори Эндрю Бэйли ва бош ҳисобчи Сара Жон Букингем саройида Қиролга унинг сурати туширилган биринчи банкнотларни совға қилган. Бундан буён янги монарх муомаладаги барча номиналларда – 5, 10, 20 ва 50 фунтлик банкнотлар пайдо бўлади.

Қирол, анъанага кўра, янги банкнотларнинг биринчи нусхаларини олиши керак. Бу монархга 00001 рақамлари бўлган банкноталар берилганини англатади. Чарльз тасвирланган банкноталар марҳума қиролича Елизавета II тасвирланган аввалги банкнотлар билан бир қаторда ишлатилади.

Маълумот учун, 75 ёшли қиролнинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 майда бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Чарльз III да саратон аниқлангани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия банкнот Чарльз III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made