Британияда AstraZeneca билан эмланганларнинг 79 нафарида тромбоз ҳолати қайд этилди 

Олам 3079
image
-

Буюк Британиянинг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тартибга солиш бўйича агентлиги мамлакатда коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг 79 нафарида қон қуйилиши қайд этилганини хабар қилди.  

Таъкидланишича, 18 ёшдан 79 ёшгача бўлган 19 киши вафот этган. 

Қон қуйилиши ҳолати аниқланганларнинг учдан икки қисми аёллардир. 

Буюк Британиянинг регулятори 30 ёшгача бўлганлар учун AstraZeneca вакцинасидан фойдаланмасликни тавсия этган. 

Маълумот ўрнида, Европа дори-дармон агентлиги (EMA) қон қуйқаларининг пайдо бўлишини AstraZeneca вакцинасининг жуда кам учрайдиган ён таъсири рўйхатига киритишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакатда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланилмоқда.
 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3.1
t
×