Британия Украинага ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти
Олам
−
30 Декабрь 2023
3554Буюк Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини Украинага топширади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шэппс маълум қилди.
“Биз Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Айнан шунинг учун бугун биз Россиянинг учувчисиз самолётлари ва ракеталарини аниқлик билан уриб туширишга қодир бўлган юзлаб ҳаво мудофаа ракеталарини жўнатяпмиз”, дейди Шэппс.
Британия вазири бошқа Ғарб давлатларини Украинага зарур қурол ва ҳарбий техника етказиб беришга чақирди.
Маълумот учун, Россия Украинага бостириб кирганидан бери Буюк Британия Киев ҳукуматига 5,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 декабрь куни Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига кенг миқёсда ҳаво ҳужуми уюштирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь