Британия ТИВ Ўзбекистонни “хавотирли” давлатлар қаторига киритди
Олам
−
27 Октябрь 2019
24454Жорий йилнинг биринчи ярмида диний эркинлик билан боғлиқ вазит қатор давлатларда ёмонлашди, дейилади Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Бу ҳақда "Crux" хабар берди.
Ушбу ҳужжат Британия Ҳукумати томонидан эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги ҳисоботнинг давоми бўлди. Ҳужжатда инсон ҳуқуқлари ва диний эркинлик масаласида Британия ТИВда хавотир уйғотувчи 30 та “устувор давлат” номи келтирилган.
Рўйхатдаа, афсуски, Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, Афғонистон, Баҳрайн, Хитой, Колумбия, КХДР, Конго Демократик Республикаси, Миср, Эритрея, Эрон, Ироқ, Исроил ва оккупациқ илинган Фаластин ҳудуди, Ливия, Мальдив ороллари, Мьянма, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Сомали, Жанубий Судан, Шри-Ланка, Судан, Сурия, Туркманистон, Венесуэла, Яман ва Зимбабве киритилган.
Таъкидланишича, баъзи давлаларда инсон ҳуқуқлари ва диний эркинлик масаласи ёмонлашган бўлса, айримларида аксинча, яхшилашган. Диний эркинлик масаласида тақиқларга эга давлатлар қаторида Россия, Туркманистон, Афғонистон, Яман ва Ливия алоҳида кўрсатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь