Британия Ташқи ишлар вазири Ички ишлар вазири бўлди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
3515Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келаётган Жеймс Клеверли Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир Риши Сунак идорасининг баёнотида айтилган.
“Парламентнинг ҳурматли аъзоси Жеймс Клеверли Ички ишлар вазири этиб тайинланди”, дейилади баёнотда.
Клеверли бу лавозимга ўтиши билан бугун, 13 ноябрь куни ишдан бўшатилган Суэлла Браверманнинг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британия Бош вазири Риши Сунак Фаластинни қўлловчи намойишларни танқид қилган Ички ишлар вазири Суэлла Браверманни ишдан бўшатганди.
LiveБарчаси