Британия шаҳзодаси коронавирусга чалинган. Лекин буни оммадан яширган

Олам 1662
image

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям апрель ойида коронавирусга чалинган. Аммо буни оммага сездирмаган. Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, Кембриж герцогида жорий йилнинг апрель ойида коронавирус тести мусбат натижа берган. Аммо у одатдагидек ишлашни давом эттиришга қарор қилган. 

ОАВ маълумотларига кўра, охир-оқибат касалликнинг оғир формаси шаклланган. Баъзи ҳолатларда шаҳзода Уильям нафас олишга қийналган, бу эса унинг яқинларини ташвишга солган. 

Кейинчалик қироллик оиласининг аъзоси Норфолкдаги Анмер Холл оилавий уйида ўз-ўзини яккалаган. Унга сарой шифокорлари қарашган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва шаҳзода Уильямнинг отаси, шаҳзода Чарльз касалликни яширишга қарор қилишган. Чунки бу жамиятда ваҳима уйғотиши мумкин бўлган.

Аввалроқ, коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли Англияда 5 ноябрдан 2 декабргача янги чекловлар амал қилиши ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар 1 миллиондан ошган. 46 минг 717 киши вафот этган. 

Дунёда коронавирус юқтириб олганлар 46 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×