Британия семизликни бартараф қилувчи дори синовига тайёрланмоқда
Саломатлик
−
17 Октябрь
2189Буюк Британия ортиқча вазнли беморларнинг иш жойига қайтишига ёрдам берадиган вазн йўқотувчи дорини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда NBC хабар берди.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг диабетни даволаш ва вазн йўқотишга ёрдам бериш учун Eli Lilly компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Mounjaro инекцион препаратини синаб кўриш режасини эълон қилди.
Қайд этилишича, бунгача ҳам Mounjaro яхши натижалар кўрсатган. Яқинда ўтказилган ва “JAMA Internal Medicine” журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, бу дори Дания фармацевтика компанияси Novo Nordisk томонидан ишлаб чиқарилган Ozempic ва Wegovy каби рақобатдош дориларга қараганда самаралироқ эканлиги аниқланган.
Стритинг семизликнинг катта иқтисодий ва тиббий харажатларга эга эканига эътибор қаратиб, бу касаллик билан оғриган беморлар ҳар йили тўрт кунлик ишни ўтказиб юборишини маълум қилди. Оқибатда бу Миллий соғлиқни сақлаш тизимига йилига 11 миллиард фунт стерлинг молиявий йўқотиш бўлади.
Буюк Британия ҳукумати соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга ҳам эътибор қаратмоқда. Масалан, болалар учун зарарли озиқ-овқатларни реклама қилиш тақиқланади.
Ҳукуматнинг 2023 йилги маълумотларига кўра, катталарнинг тўртдан биридан кўпроғи семириб кетган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида айтилишича, Британия семизлик даражаси бўйича Европада Малтадан кейин иккинчи ўринда туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари инсон организмида С витамини миқдорининг камлиги семизликка олиб келишини аниқлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь