Британия Россияга қарши тайёрлаган “энг қаттиқ санкциялар”ини эълон қилди

Олам

image

Буюк Британия Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади, улар “Кремль учун аҳамиятли” бўлган компаниялар ва шахсларга таъсир қилади. Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс маълум қилди.

“Бу биз Россияга нисбатан жорий қиладиган энг қаттиқ санкциялар режими бўлади ва Европа Иттифоқидан чиққанимиздан кейин ёндашувимиздаги энг катта ўзгариш бўлади”, деган Трасс. 

Унинг сўзларига кўра, Британия устида ишлаётган санкциялар пакети 10 февралгача тасдиқланади. Лондон “Кремлнинг тажовузкор ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари учун масъулиятни баҳам кўрган”ларга нисбатан чекловлар қўйиш ваколатига эга бўлади. 

“Уларнинг Буюк Британиядаги активлари музлатилади. Британия корхоналари ёки жисмоний шахслари улар билан битим туза олмайди”, деган Трасс. 

Қайд этилишича, чекловлар Буюк Британияга киришни тақиқлашни ҳам ўз ичига олади. 

Лондон Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрланаётгани ҳақида Трасс бир кун аввал эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси фақат Украинадаги вазият билан боғлиқ бўлганларга эмас, балки “рус олигархлари” ва “Кремлни қизиқтирадиган” ҳар қандай компанияларнинг мулкига чекловларни назарда тутади. Британия Россия энергетика компанияларига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. Чекловлар иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилиши эҳтимоли бор. 

Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков “Россия бизнесига ҳужум” содир бўлса, Москва жавоб чораларини кўришига ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг