Британияда россиялик олигархларнинг мулки мусодара қилинади 

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Лондондаги россиялик олигархларнинг мулкини мусодара қилишга рухсат берди. Украина атрофидаги вазият муносабати билан санкцияларни кенгайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси шу ҳафта тақдим этилади.  

Трасс “Кремлни қизиқтирган ҳар қандай компания”га қарши чеклов чораларини кўриш режаларини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, “Путинга яқин” бизнес элита ва “Россия режими манфаатларини илгари сурувчи” корхоналар санкциялардан “яширина олмайди”. 

Россиялик олигархларнинг Лондондаги мулки мусодара қилиниши мумкинми, деган саволга Трасс “барча таклифлар кўриб чиқилмоқда”, деб жавоб берган. Чекловлар остига ким ва қандай тушиши аниқланмаган. 

“Энг муҳими, эркинлик ва демократия тамойилларини ҳимоя қилишдир. Бу жорий молиявий масалалардан кўра муҳимроқдир”, дея изоҳ берган Британия Ташқи ишлар вазири. 

ОАВ хабарларига кўра, қонун лойиҳаси бугун, 31 январь куни тақдим этилиши керак. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Лондонда коррупцияга алоқадор ёки Кремль билан алоқаси борлиги айтилаётган россияликлар тахминан 1,5 миллиард фунт стерлинг (2 миллиард доллар)лик мулк сотиб олган.

Маълумот ўрнида, АҚШда ҳам “Путин ва Кремлга яқин бўлган”миллиардерларга санкция қўйиш бўйича қонун ишлаб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Британия

Баҳолаганлар

704

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг