Британия кемаси Қизил денгизда ҳужумчи дронни уриб туширди

Олам

image

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Қизил денгизда учувчисиз самолёт эсминец томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Грант Шаппс Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.

“HMS Diamond Қизил денгизда сузиб кетаётган савдо кемасини нишонга олгани гумон қилинган ҳужумчи дронни Sea Viper ракетаси билан уриб туширди ва йўқ қилди”, деб ёзди Мудофаа вазири. 

Вазир воқеанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ямандаги ҳусийлар Боб ал-Мандеб бўғозида Maersk контейнер кемасига ҳужум қилган эди. Гуруҳ вакиллари ҳужум дрон ёрдамида амалга оширилганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Яман ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made