Британия армияси учун янги жанговар машина ишлаб чиқилмоқда

Олам

image

Babcock International Group ва Supacat компаниялари Британия армияси учун Jackal 3 жанговар автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда “Army Recognition” портали маълум қилди.

Babcock International Group Бош директори Дэвид Локвуднинг айтишича, Jackal 3 машиналари Буюк Британияда хавфсизликни сақлашга ёрдам беради.

"Глобал ноаниқлик даврида, Jackal 3’нинг Британия армиясига топширилиши мамнуният билан қабул қилиниши керак", дейди у.

Supacat Бош директори Ник Эймс эса янги жанговар автомобиль 25 йиллик хусусий ва 45 йиллик корпоратив ривожланиш натижасидир.

“Гуруҳимиз уларни қисқа муддатда етказиб бериш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича Мудофаа вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилди. Биз Британия ҳарбийларини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда давом этамиз. Ускуналарни ишлаб чиқаришни 2024 йил охиригача якунлаш режалаштирилган”, дейди Бош директор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ва Франция 12 йилдан бери ишлаб чиқилаётган кемага қарши янги ракетани 2030 йилгача фойдаланишга топширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия машина Jackal 3 жанговар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made