Британия Абрамовичнинг мулкаларини “музлатиш”га қарор қилди

Олам

image

Бугун, 10 март куни Буюк Британия етти нафар россиялик тадбиркорнинг активларини музлатишини эълон қилди. Мулки банд қилинаётганлар орасида Роман Абрамович, Игорь Сечин, Олег Дерипаска ва Дмитрий Лебедев ҳам бор. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

“Кимда ким Путиннинг Украинага ёвуз ҳужумини қўллаган бўлса, ҳеч қаерга яширинолмайди”, деган Британия Бош вазири Борис Жонсон.

Абрамович “Челси” клубининг эгаси ҳисобланади, Дерипаска En+ Group акцияларига эгалик қилади, Сечин “Роснефть”нинг ижрочи директори ҳисобланади. Лебедев эса “Россия” банки директорлар кенгаши раиси.

Аввалроқ Абрамович “Челси”ни сотишга қарор қилгани ҳақида хабар бергандик. У клубни 4 млрд фунтга сотмоқчи. Шу сабабдан келган таклифларни ҳозирча рад этаётган эди. Эндиликда у клубни сота оладими ёки йўқ ҳозирча номаълум.

Бундан олдин Британия Алишер Усмоновга санкция қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Лондон рус миллиардерларини "қора рўйхат"га киритишда уларнинг Россия Президенти Владимир Путин билан муносабатларини инобатга олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Роман Абрамович

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг