Абрамович “Челси”га харидор бўлган миллиардерлар таклифини рад этди

Спорт

image

Таркибига миллиардерлар Хансёрг Бисс (Швейцария) ва Тодд Боэли (АҚШ) кирадиган консорциум кеча, 8 март куни Лондоннинг “Челси” клубини сотиб олиш борасида расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

“Челси” клубига эгалик қилувчи россиялик тадбиркор Роман Абрамович консорциумининг таклифини рад этган. Чунки, швейцариялик ва америкалик миллиардерлар юборган нарх Абрамовични умуман қаноатлантирмаган. Рус миллиардери Лондон клубини 4 миллиард фунтдан камига сотмоқчи эмас.

Олдинроқ, Роман Абрамович “Челси”ни сотмоқчи эканлиги ҳақида хабар бедрган эдик. Орадан кўп вақт ўтмасдан россиялик тадбиркорнинг ўзи клубни сотиши ҳақидаги қарорини кенг жамоатчиликка эълон қилди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг