Роман Абрамович “Челси”ни сотмоқчи

Спорт 8365
image

Россиялик тадбиркор Роман Абрамович Англиянинг “Челси” клубига эгалик қилади. Аммо Россиянинг Украинага қилган ҳужуми ортидан миллиардер Буюк Биритания парламенти томонидан жиддий танқид остига олинди. Лейбористлар партияси депутати Крис Брайнтнинг таъкидлашича, Абрамович Россиянинг уруш ҳаракатларини кескин қоралаши керак. Акс ҳолда, у Англиядаги йирик мулкларини ва “Челси” футбол клубини сотувга қўйишга мажбур бўлади. 

“Тhe Telgraph” нашрига кўра, Британия парламенти босими остида қолган рус тадбиркори “Челси”ни сотиб олиши мумкин бўлган потенциал харидорларнинг таклифини ўрганиб чиқади.

Швейцариялик миллиардер Хансёрг Биссга кўра, унга россиялик тадбиркор Роман Арбамович Лондоннинг “Челси” клубини сотиб олишни таклиф қилган.

"Абрамович Англиядаги виллаларини сотишга ҳаракат қилмоқда. У шу билан биргаликда тезроқ “Челси”дан қутулмоқчи. 1 март куни мен ва яна уч киши Абрамовичдан “Челси”ни сотиб олиш таклифини олдик. 4-5 кун кутишим керак. Абрамович жуда кўп пул сўраяпти. "Челси" Романдан 2 миллиард фунт қарздор, аммо клубда пул йўқ. Демак, ким "Челси"ни сотиб олса, Абрамовичга бу суммани қоплаб бериши керак бўлади. Айни пайтда биз аниқ сотув нархини билмаймиз. “Челси”ни шерикларим билан сотиб олишим мумкин. Лекин биринчи навбатда умумий шартларни ўрганишингиз керак. Аниқ айта оламанки, мен ёлғиз бундай ишни қилмайман.  Агар мен "Челси"ни сотиб олсам, бу ишни олти ёки етти кишидан иборат инвесторлар концерни билан амалга оширишим мумкин", деган Хансёрг Бисс

Аввалроқ, Роман Абрамовичнинг “Челси” бошқарувидан кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ “аристократлар” рус тадбиркоридан 2 миллиард фунт миқдорида қарз ва жамоа ҳисоб рақамида бунчалик катта пул йўқ. Шундай экан лондонликлар бошқарувига келмоқчи бўлган харидорлар Абрамовичга камида 2 миллиард фунт тўлаши керак бўлади. Эҳтимолий харидор Хансёрг Бисснинг бойлиги 5,8 миллиардга баҳоланади.

Маълумот ўрнида, Роман Абрамович “Челси”ни 2003 йилнинг 2 июлида 140 миллион фунт эвазига харид қилган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 2.9
t
×